13

Таклиф: Президент ваколати тугагач, бир умрга Сенатор бўлсин

ДУНЁ 12.02.2020, 11:43
815
Таклиф: Президент ваколати тугагач, бир умрга Сенатор бўлсин

Россия Федерацияси президентининг ваколати тугаганидан сўнг бир умрлик Федерация Кенгаши аъзоси мақомини олади. Россия Конституциясининг 5-моддасига қўшимча киритиш таклиф қилинди. Бу ҳақида ҳудуд24 интернет сайти ёзмоқда.

Президентлар ўз ваколатлари якунланганидан сўнг ёки муддатидан олдин бекор қилинганидан сўнг бир умрлик сенатор мақомига эга бўлишлари мумкин. Шунингдек, собиқ президентлар сенатор мақомидан воз кечиш ҳуқуқига ҳам эга.

Шу билан бирга, Конституцияга яна бир қўшимча киритиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра давлат раҳбарининг Федерация Кенгаши аъзоларини тайинлаш ҳуқуқини кенгайтириш таклиф қилинмоқда. Айни дамда президент 17 та сенаторни тайинлаши мумкин. Янги нормага кўра ушбу ваколат 30 кишига кенгайтирилиши мумкин. Шу билан бирга, ана шундай сенаторлардан 7 нафари “бир умрлик” мақомига эга бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° плотный туман
Валюта курси