13

Коронавирус туфайли хитойликларни ҳақорат қилган ўсмир қўлга олинди

ДУНЁ 12.02.2020, 12:34
793
Коронавирус туфайли хитойликларни ҳақорат қилган ўсмир қўлга олинди

Италиянинг Рим шаҳрида полиция кўчада бир гуруҳ хитойликларни таъқиб қилиб, уларни коронавирусни тарқатишда айблаган ўсмирлардан бири қўлга олинди, деб хабар беради "РИА Новости".

Ушбу ҳолат 9 февраль, якшанба куни, кечки пайт Римнинг Тусколано туманида юз берган ҳамда ўткинчилар томонидан видеога олинган. Хитойликлар ҳақорат қилинган видеоролик ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган.

"Коронавирусни бу ерга сизлар олиб келдингиз, йўқолинглар бу ердан!", —  деб бақирган ўсмирлар хитойликларга қарата.

Ўткинчилар хитойликларнинг тарафини олмаганида воқеа нима билан якунланишини тасаввур қилиш қийин эмас, дейилади хабарда. Ҳодиса жойига полициячилар етиб келган ҳамда 15 ёшли ўсмирни қўлга олган. Унинг қўлида синиқ шиша идиш бўлган. Ўсмирнинг яна икки шериги қочиб кетган. Хитой фуқаролари полицияга даъво аризасини киритмаган. Шундай бўлса ҳам ўсмирга расмий равишда зўравонлик ва таҳдид қилиш юзасидан айблов илгари сурилган. У ҳақорат қилган хитойликлар орасида ҳомиладор аёл ҳам бўлган. Аёл ушбу воқеадан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган ҳамда шифохонага ётқизилган. Тусколанодаги ушбу воқеа римликларни ғазаблантирди. Улар бу ҳолатнинг уятли эканлигини айтиб, ўсмирларнинг ҳаракатларини қораламоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° ясно
Валюта курси