АсосийJinoyat

Фарғонада “Nexia” салонидан пул ва планшет ўғирлаган кимсалар қўлга тушди

'Фарғонада “Nexia” салонидан пул ва планшет ўғирлаган кимсалар қўлга тушди'ning rasmi

Фарғонада автомобиль эшигини ноқонуний йўл билан очиб, машина салонидаги планшет ва пулларни ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Олиб борилган жиноят қидирув ишлари жараёнида мазкур кимса Андижон вилоятида яшовчи, 27 ёшли  Д.Д, Фарғона шаҳрида яшовчи 26 ёшли Ш.Ш. ва Р.Ш.лар эканлиги маълум бўлди.  

Аниқланишича Фарғона шаҳри Қўштепа туманида яшовчи шаҳардаги «BARAKA DORI» фирмаси ишчиси, 29 ёшли А.Онинг машинасида ўғирлик содир қилинган. Ҳайдовчи 5 февралдан 06 февраль кунига ўтар кечаси Фарғона шаҳрида жойлашган “Қандак” чойхонаси олдида машинасини қолдириб кетган. 

Ўғрилар “Nexia” русумли автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, салонидан 1 300 000 сўмлик планшет ва 400 000 сўм пулини олиб кетишган. 

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ўзганинг мулкига кўз олайтирган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Хабарда ҳозирги вақтда ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Бошқа янгиликлар