Британияда 12 февраль куни коронавирусни юқтириб олган одамлар сони тўққизга етгани маълум қилинди. Бу ҳақда таржимон интернет нашри хабар берган.
"Англиядаги яна бир бемор янги коронавирус (COVID-19) бўйича текширувдан ўтди ва унда касаллик аниқланди. Бу билан Буюк Британияда ушбу эпидемияга чалинганлар сони тўққизтага етди. Ушбу вирус Хитойда юқтирилган ва бемор Лондондаги марказга юборилган", деди Англия бош тиббий ходими Крис Уитти.