Бугун, 13-февраль куни соат 7.40 да Чилонзор тумани «Бўрижар» каналида тахминан 45-50 ёшли номаълум аёл кишининг жасади топилди, дея тезкор ахборот берди Тошкент шаҳар ИИББ.
Аниқланишича, жасаднинг танасида зўравонлик излари йўқ. Воқеа жойига Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва прокуратура раҳбарлари етиб келишган.
Яқин орада ҳолат юзасидан аниқ маълумотлар тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси ёқаси бўйлаб оқиб ўтувчи Анхор каналидан оқаётган сувдан янги туғилган, ўғил бола жинсига мансуб чақалоқ мурдаси топилган.