my5

Андижонда самосуд: Ниқоб таққан одам йигитнинг бўйнига пичоқ тираб уни ўлдиришини айтди (видео)

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 14:03
2307
Андижонда самосуд:  Ниқоб таққан одам йигитнинг бўйнига пичоқ тираб уни ўлдиришини айтди (видео)

Ижтимоий тармоқларда юзига ниқоб тақиб олган одам томонидан тахминан 15-16 ёшлардаги болани вахшийларча самосуд қилаётганининг видеоси тарқалди.

Видеодаги гап сўзларга кўра, воқеа Андижон шаҳрида содир бўлган.

 Суд қилаётган кимса йигитчадан кимнингдир қасосини олаётганини таъкидлайди. Суҳбат жараёнидан шуни англашимиз мумкинки, қийноққа солинаётган фақат шу йигит эмас, айтилишича, унинг дўстлари ҳам "самосуд" қилинган. 

Видео йигитнинг бўйнига пичоқ тираб турган жойида якунланган.

Умид қиламизки, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлари томонидан бу воқеага тез фурсатда ойдинлик киритилади.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37