Му5
8

Боёвутда қиморхона ташкил этганларнинг фаолиятига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 13.02.2020, 15:56
370
Боёвутда қиморхона ташкил этганларнинг  фаолиятига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. ва бошқалар Боёвут туманидаги эски трактор парки биносида қонунга хилоф равишда қимор  ва таваккалчиликка асосланган хўроз уриштириш ўйинини ташкил этишиб, ушбу ўйинга фуқароларни жалб қилган ҳолда ўйинга кириш учун ҳар бир кишидан маълум миқдорда пул йиғиб олишиб, қиморхона ташкил этишганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот котиби "Даракчи.уз"га маълум қилди. 

Шунингдек, М.М.нинг турмуш ўртоғи М.Ш. номига берилган фаолият тури сифатида “Миллий ўйинлар ташкиллаштириш” деб кўрсатилган гувоҳнома, аслида “Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш хизмати” учун берилган бўлиб, М.М. томонидан қиморхона ташкил қилиш мақсадида сохталаштирилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Миллий қонунчилигимизга кўра қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш Жиноят кодексининг 278-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz