13

Коронавирус сабаб Mobile World Congress кўргазмаси ўтказилмайдиган бўлди

ДУНЁ 13.02.2020, 17:27
Теглар: коронавирус,, Mobile World Congress
436
Коронавирус сабаб Mobile World Congress кўргазмаси ўтказилмайдиган бўлди

Технологиялар оламининг энг йирик тадбири – Mobile World Congress кўргазма-конференцияси бу йил ўтказилмайдиган бўлди. GSMA ташкилотининг расмий хабарига кўра, бу бир қанча мамлакатларда тарқалиб улгурган коронавирус билан боғлиқ.

Тадбир ташкилотчилари бир қатор эҳтиёткорлик чораларини режалаштиришган эди: Хитойнинг коронавирус тарқалиши бошланган Хубэй провинциясидан ташриф буюрувчиларни кўргазмага қатъиян киритмаслик, Хитойдан келганларига эса тадбир бошланишидан камида икки ҳафта олдин мамлакатдан ташқарида бўлганликларини исботлаш талаби қўйилиши, ҳар бир маърузачининг чиқишидан олдин микрофонни алмаштириш... Шунга қарамасдан, конгресс раҳбарияти барибир мисли кўрилмаган чора қўллашга мажбур бўлди ва Mobile World Congress 2020 тадбирини бекор қилди.

Матбуотга берган баёнотида GSMA бош директори Жон Хоффман таъкидлашича, коронавирус тарқалиши тадбирнинг ўтказилишини «имконсиз» қилган. MWC 2020 маросими Барселонада, 24-27 февралгача ўтказилиши ҳамда унда кўплаб компаниялар ўзларининг янги ишланмаларини намойиш этишлари режалаштирилган эди.

Куни кеча, Sony компаниясидан ўрнак олиб Amazon, LG Electronics, Ericsson ва Nvidia, шунингдек Япониянинг энг йирик NTT Docomo уяли алоқа оператори MWC тадбирида иштирок этишдан бош тортишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Mobile World Congress – технологиялар соҳасининг энг йирик тадбири бўлиб, ўтган йили унга юз минг нафардан ортиқ меҳмон ташриф буюрган, кўргазма иштирокчилари сони эса 2400 нафардан ошиқ эди.

Шарҳлар

Каналларда энг кўп ёзилган сўз бу — «коронавирус» сўзи бўлди

20.03.2020, 18:54

«Tgstat» базасида рўйхатдан ўтган, жойлашуви Ўзбекистон деб белгиланган каналларда энг кўп ёзилган сўз бу — «коронавирус» сўзи бўлди.  Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган биринчи бемор аниқланган...
Коронавирус ҳақида сохта хабарлар тарқатган 24 киши ҳибсга олинди

18.03.2020, 18:23

Туркияда коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатган 24 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Қалампир хабар қилди.Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларда вирус ҳақида нотўғри ва...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° пасмурно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11