Му5
8

Отасини урган номард ўғил топилди (видео)

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 17:56
Теглар: отасини урган, фуқаро
1580
Отасини урган номард ўғил топилди (видео)

Интернет тармоқларида ўғил ўз отасига қўпол ҳаракатлар билан зўравонлик кўрсатгани ҳақидаги видео тарқалган эди. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, воқеа Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туманида содир бўлгани айтилган. Биз мутасадди ташкилотлардан ҳолатга аниқлик киритилишини сўрагандик.

Видеолавҳа изидан кекса одамга зўравонлик қилган шахсни топиш бўйича ИИВ ходимлари махсус суриштирув олиб боришди. Ўз отасига қўл кўтарган фуқаро Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани "Баҳор" маҳалласида яшовчи Маҳмуджон Абдуллаев бўлиб чиқди. У 83 яшар ўгай отаси оғир касалга чалингани, унга юриш мумкин эмаслиги, аммо ўша куни ярим кечаси ўрнидан туриб, кўчага чиқиб кетмоқчи бўлгани ва шу сабабли унга куч ишлатиб, йўлдан қайтарганини айтди. 

Масъуллар кекса инсонни бундай хўрлаш ва зўравонлик ишлатиш оқибатларини фуқарога тушунтиришди, қолаверса бундай муносабат унга ҳам ўғлидан қайтишини эслатишди. Видео:

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz