Му5
8

Амстердамда тўртта почта жўнатмаси портлаб кетди

ДУНЁ 13.02.2020, 18:44
Теглар: Амстердам, жўнатма
282
Амстердамда тўртта почта жўнатмаси портлаб кетди

Нидерландия пойтахти Амстердамда ичида портловчи восита бўлган жўнатмалар портлади. Бу ҳақда Газета.уз хабар берди.

Қайд қилинишича, портлаш натижасида почта бўлинмасида бир киши жабрланган. Айни пайтда ҳодиса жойида тез ёрдам хизмати ва полиция ходимлари фаолият олиб боряпти. 

13 февраль, пайшанба куни худди шундай, ичида портловчи жиҳоз бўлган конверт Нидерландиянинг Лёсден шаҳрида, 12 февраль куни эса Керкрад ва Амстердамдаги почта бўлинмаларида қабул қилинган ва портлаб кетган эди. 

Полициянинг таъкидлашича, портловчи жиҳозлар инсон ўлимига сабаб бўлмайди, аммо жиддий шикастланишга сабаб бўлиши мумкин. Терговчиларнинг фикрича, бу ҳаракатлар ортида бир ёки бир нечта киши турибди. Аммо ҳалигача бу ишни қилган аниқ бир гумондор топилмаган. 

Шу каби шубҳали жўнатмалар тўлқини 2019 йил январида Австралияда кузатилганди. Ўшанда Мелбурндаги турли давлатларнинг элчихона ва консуллик хизматларига 10 та шубҳали жўнатма юборилган, оқибатда дипломатик ваколатхона ходимлари зудлик билан бинолардан олиб чиқилган. 

Германия, Италия, Ҳиндистон, Испания, Буюк Британия, Швеция ва Жанубий Корея дипломатик идораларига келган жўнатмалар устига “Очишдан олдин ниқобни тақинг”, деб ёзилган бўлган. Аммо полиция бу жўнатмаларни текширганида жиддий бирон нарса топа олмаган, элчихона ва консулхона ходимлари икки соатдан кейин иш жойларига қайтган. 

Ўшанда ҳам бу жўнатмаларни ким ва нима мақсадда юборганини аниқлаш имкони бўлмаган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz