my5

Коронавирус: Ўзбекистонда 13 февраль ҳолати маълум қилинди

ЖАМИЯТ 13.02.2020, 20:54
6481
Коронавирус: Ўзбекистонда 13 февраль ҳолати маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 12 феврал куни олинган расмий маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикасида жами 59833 нафар, дунё бўйича 60276 нафар фуқаролар коронавирус инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 34 фоизни (15103 нафар) ташкил этди. 1368 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этди. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёдаги 25та давлатда 443 нафар фуқарода қайд этилган.

Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги вирусология лабораториясида жорий йилнинг январ ойидан бошлаб 13 феврал кунигача 837та намуна коронавирус инфекциясига текширилди. Ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмади.

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 12 февраль куни хорижий давлатлардан 29та самолёт қабул қилиниб, 3782 нафар фуқаролар, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий санитария-эпидемиология хизматига қарашли 6та санитария-карантин пунктидан 3та поездда жами 585 нафар фуқаролар, Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлар орқали 31583 нафар фуқаролар термометриядан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 13 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида коронавирус касаллиги қайд этилмади.

Коронавирус инфекциясини мамлакатимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган, дея маълум қилди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79