Му5
8

Экспертлар: Коронавирус билан Ер аҳолисининг учдан икки қисми касалланиши мумкин

ДУНЁ 14.02.2020, 11:40
742
Экспертлар: Коронавирус билан Ер аҳолисининг учдан икки қисми касалланиши мумкин

Янги турдаги коронавирус билан Ер аҳолисининг учдан икки қисми касалланиши мумкин. Бу ҳақда инфекциянинг Хитойда тарқалишини тадқиқ қилаётган ЖССТ маслаҳатчиси, вирусолог Айру Лаонжинига таяниб, Bloomberg хабар берди, деб ёзди Дарё.

Лонжинининг фикрича, касалликнинг тарқалишини карантингина секинлаштира олади. Бироқ Хитой ҳукумати тегишли чора-тадбирларни қўллашидан олдин коронавирус бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилди. 13 февраль куни Хитой ташхис қўйиш усулини ўзгартирганини маълум қилганидан сўнг, бир сутка давомида касалликка чалинганлар сони деярли 15 минг кишидан ортиб кетди.

Лонжинининг қарашлари вирус билан касалланган одам инфекцияни бошқа икки-уч кишига юқтираётгани тўғрисидаги маълумотларга асосланган. Унинг сўзларига кўра, касалликни тезда аниқлаш имконини берадиган тестлар мавжуд эмаслиги сабаб коронавируснинг тарқалишини кузатиш жуда қийин, айрим касалларда эса у нисбатан осон кечмоқда.

COVID-19 вируси Ер аҳолисининг учдан икки қисмига тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги фаразни Гонконг университети Халқ саломатлиги тиббиёти кафедраси профессори Габриэль Лунг ҳам қўллаб-қувватлаган. Лондондаги Империал коллежи тадқиқотчиси Нил Фергюссоннинг маълум қилишича, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони кунига 50 минг кишини ташкил этиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz