Му5
8

Хизмат автомашинаси билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисасига муносабат

ЖАМИЯТ 14.02.2020, 12:17
183
Хизмат автомашинаси билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисасига муносабат

Жорий йилнинг 13 февраль куни кўплаб ижтимоий тармоқларда “Хизмат автомашинаси билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди” сарлавҳаси остидаги видеотасвирлар эълон қилинган эди. Воқеа ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати тўлиқ маълумот берди.

Жорий йилнинг 12 февраль куни соат 11:20 ларда Миробод тумани, Янги қўйлиқ кўчасида, Зангиота туманида яшовчи А.Х. “Лабо” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, Юқоричирчиқ туманида яшовчи У.Т. бошқарувида бўлган “Уаз” русумли транспорт воситаси чорраҳада, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган вақтида ортидан бориб урилган. Шундан сўнг, С.Ш. бошкарувида бўлган “Ласетти” русумли транспорт воситаси “Лабо” русумли транспорт воситасининг ортидан урилиб, тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида, “Лабо” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Х. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.  

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz