Департаментнинг Ромитан туман бўлими ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан фуқаро А.Н.нинг аризаси юзасидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.
Ромитан туманида яшовчи, вақтинча ишсиз 43 ёшли С.Б фуқаро А.Н.ни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали уни ҳарбий қисмнинг қўриқлаш хизматига ишга киритиш эвазига 1.300 АҚШ доллари миқдорида пора беришни айтган. 5 февраль куни тахминан соат 11:30 ларда Бухоро шаҳри ҳудудида кимёвий ишлов берилган 1.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.