Му5
8

CCВ Андижон вилоят сил касалликлари шифохонасидаги шароитларни ўрганди

ЖАМИЯТ 14.02.2020, 12:41
157
CCВ Андижон вилоят сил касалликлари шифохонасидаги шароитларни ўрганди

12 февраль куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги Избоскан туман, “ Қўғай ” МФЙ,  Дўстлик кўчаси 1-уйда жойлашган Андижон вилоят сил касалликлари шифохонасида таъмирталаб ҳолатлар, беморларга яратилган шароитлар баъзи жойда талаб даражасида эмаслиги ҳақида видеомурожаат тақдим этилган эди.

Андижон вилоят ҳокимлиги маъсул вакиллари ва Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи назорати остида тузилган ишчи гуруҳи томонидан видеомурожаатдаги ҳолатлар ўрганилди, ҳақиқатдан берилган маълумотлар тасдиқланди. Қиш мавсумидан чиқиш даври бўлганлиги, баҳорнинг илиқ кунларига мўлжалланган ва маъсул шахсларнинг эътиборсизлиги сабаб бўлган барча ҳолатлар бартараф этилди.

Махсус шифохонанинг кириш йўлаклари, бино олд ён томонидаги шудгор талаб жойлар, муассасани бўлимлари, бино ичи йўлакчалари ва хоналарда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди ҳамда шифохона атрофида тозалов ишлари ўтказилиб, йўлаклардаги махсус мосламалар оқланди, ҳозирда шифохонада кунлик тозалов ва жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Маъсул шахсларнинг иш вазифалари бўйича йўл қўйган эътиборсизлиги ҳолатлари бўйича интизомий жазо чоралари қўлланиши касаба уюшмаси томонидан кўриб чиқилганидан сўнг ҳал этилади.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи томонидан ушбу ҳолатлар бошқа тиббиёт муассасаларида такрорланмаслиги бўйича барча шахар-туманларга кўрсатма хатлари тақдим этилди. Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маъмурияти маълумот тақдим этган шахсларга  миннатдорлик билдиради, ҳамда ушбу ҳолатлар такрорланмаслиги бўйича тиббиёт муассасаларини жойлардаги ҳокимликлар билан доимо жамоатчилик асосида иш олиб борилишини мақуллайди.

 


 


 


 


 


 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz