Му5
8

Сурхондарёлик "ГАИ"лар "Радар”ни истаган жойига қўйиб ишлашмоқдами?

ЖАМИЯТ 14.02.2020, 13:25
273
Сурхондарёлик "ГАИ"лар "Радар”ни истаган жойига қўйиб ишлашмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилояти, Денов туманида ҳамон Гаилар радарни радар белгиси қўймасдан истаган жойига қўйиб ишлашмоқда” сарлавҳаси остидаги видеотасвир тарқалган эди.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълумотига кўра, мазкур ҳолат ўрганилганда, жорий йилнинг 11 февраль куни Сурхондарё вилояти ЙПХ инспектори Б.Сайфуллаев белгиланган дислокация асосида Денов тумани "Ғалаба" СФИУ ҳудудида  “Радар” мосламаси билан хизмат олиб борганлиги аниқланган.  

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвир айнан ушбу ҳудудда олинган. Видеотасвирга олган шахс тезликни аниқловчи “Радар”ни кўриб, мосламадан олдинда ўрнатилган йўл белгисини кўрмаган ёки кўрмаганга олган. Яъни, ушбу ҳудудда 5.43 “Радар” йўл белгиси мавжуд эканлиги маълум бўлди.  

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz