Му5
8

"Зирапча" кўрсатувининг иштирокчисига ҳукм ўқилди...

ЖИНОЯТ 14.02.2020, 15:06
2819
"Зирапча" кўрсатувининг иштирокчисига ҳукм ўқилди...

“Мажбурликдан ундай қилдим, бундай дедим”, каби сўзлар тез-тез қулоққа чалиниб туради. Аммо бу сўз одамнинг ўзини, қилмишини оқлашига баҳона бўла оладими? Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган суд ҳукми қаҳрамони "Севимли" телеканалида намойиш этилган "Зирапча" кўрсатувининг иштирокчиси, ҳаммага яхши таниш бўлган, сирдарёлик Хумора Иминжоновадир. У кўрсатув давомида мажбурликдан амакисининг молини ўғирлаганини ҳеч кимдан яширмаган эди. Яқинда унга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Моддий етишмовчилик туфайли...

"Зирапча" кўрсатуви қаҳрамонларининг ҳар бири жуда қийин вазиятга тушган, дуч келган муаммолари билан ёлғиз қолган қизлардир. Кўрсатув жараёнида Хумора ўзининг тақдири, бошидан ўтказганлари ҳақида гапириб берди. Унинг ҳикояси одамни бефарқ қолдирмайди, ич-ичингдан қизга ачинасан. Хуморанинг бундай ҳолга тушишига биргина ўзи сабабчи эмас... Оиладаги нотинч муҳит, моддий етишмовчилик, ўгай ота, она ва қиз ўртасидаги тушунмовчиликлар буларнинг ҳаммаси унинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатган. Хумора 2000 йилнинг 3 августида Бекобод шаҳрида дунёга келган. У спортнинг бел олиш ва уч кураш йўналиши бўйича шуғулланади, 15 карра Ўзбекистон чемпиони. Шаҳрининг обрўсини кўтариш мақсадида чемпионликка ҳаракат қилган қиз ўз шаъни ҳақида ўйламади. Моддий етишмовчилик туфайли жиноятга қўл урди... 

"Онам ҳеч қачон пул бермаган..."

Бу ҳақда Хумора Иминжонованинг ўзи шундай дейди:

– Гулистон шаҳридаги кафе-барда официант бўлиб ишлаганман. Уйдагиларнинг гап-сўзларидан безор бўлган эдим. Улардан кўнглим совиб кетган. Уйга борсам ўзимни худди бирор жойга қамалиб қолган одамдек ҳис қилардим. Яқинларим мени "Кўчада юриб, безори бўлиб кетган", деб гапиришарди. Бундай гаплар менга ёқмасди, албатта. Онам ўгай дадамга турмушга чиққан, бу унинг иккинчи турмуши. Ўзимнинг дадамни танимайман, билишни ҳам истамайман. Уни умуман кўрмаганман. Онам билан отам мени кўп уради, калтаклайди. Бирор нарсага пул зарур бўлиб, "Ойлигим чиқса бераман", деб онамдан пул сўрасам, "Пулим йўқ", деб ҳеч қачон пул бермайди. Оиламдагилар менга ёрдам беришни истамайди... 

2019 йилнинг 23 апрель куни соат13:00 ларда Ширин шаҳар, Мунаввар кўчаси 89-уйда яшовчи амаким А.Хожаевнинг уйининг орқа томонидаги очиқ майдонда унга тегишли бўлган бир бош қорамолни қозиғидан бўшатдим. Арқони билан Ширин шаҳар, Халқлар Дўстлиги кўчасига олиб чиқдим.Кейин Бекобод туманида яшовчи танишим М.Байзоқовгақўнғироқ қилиб, унга бир бош қора молим борлигини, кредит қарзимни ёпиш учун пул кераклиги учун уни сотмоқчи эканлигимни айтдим. М.Бойзоқов қора мол сотиб олиш истагида юрган танишлари борлигини ва уларни олдимга жўнатишини айтди. Орадан 15 дақиқа ўтиб, менга кейинчалик маълум бўлган М.Алимов қўнғироқ қилди. Мен уни Ширин шаҳрига чақирдим. Шундан кейин М.Алимоволдимга “ГАЗ– 3110” русумли автомашинада бир таниши билан келди. Унинг ўғирланмаганига, пул керак бўлгани учун мажбуран сотаётганимга ишонтирдим. Қорамолни 5.000.000 сўмга нархладик. Улар молни автомобилга юклаб, Бекобод туманига олиб кетишди. Молни сотгандан кейин Гулистон шаҳрига йўл олдим. Пулларни шахсий эҳтиёжимга сарфладим. Мазкур ўғирликни қилишда менга ҳеч ким ёрдам бергани йўқ, бу ишни ёлғиз бажардим. Ҳозирда қилган ишимдан чин дилдан пушаймонман. Моддий зарарни қоплаш мақсадида М.Алимовга 1.000.000 сўмни қайтардим. Қолган 4.000.000 сўмни ишлаб, пул топиб қайтараман.

"Жиянимда даъвом йўқ, лекин..."

Судда жабрланувчи сифатида иштирок этган А.Хожаев ИИБ ходимлари унга чорва молини қайтариб берганлигини, етказилган зарар қопланганлиги сабабли жияни Хумора Иминжоновага нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигиҳақидаги кўрсатма берди. Аммо қонун ҳамма учун баробар. Жиноят қилган одам албатта, тегишли жазосини олиш керак.

Ҳукм ўқилди

Судланувчи Хумора Иминжонова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси қўлланиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланди ва унга 1 (бир) йил синов муддати белгиланди. Фуқаровий даъвогар М.Алимовнинг фойдасига 4 000 000 сўм ундирилиши тайинланди. 

Бахтиёр Мадаминов, Жиноят ишлари бўйича Ховос туман суди судьяси. 

Лола ШОИМОВА, журналист. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz