Му5
8

Ўзини пайғамбар деб эълон қилган бухоролик аёл жазоланди

ЖАМИЯТ 14.02.2020, 19:49
Теглар: Бухоро, пайғамбар
2033
Ўзини пайғамбар деб эълон қилган бухоролик аёл жазоланди

Пайғамбарлик даъво қилган  бухоролик аёлга бир йил озодликни чеклаш жазоси тайин қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетасининг 13 февраль сонида хабар қилинди, деб ёзмоқда Аниқ.уз.

Бухоро вилояти Шофиркон тумани Жўйнав қишлоғида яшовчи аёл ўзини пайғамбар деб эълон қилди. Исми ошкор этилмаган аёл ўзига ваҳий келаётгани ва ғайб хабарлари асосида “Туҳфа” деб аталган китоб тартиб қилаётганини иддао қилган.

Қайд этилишича, сохта даъво билан чиққан аёл “Туҳфа” китобида Муҳаммад алайҳиссалом охирги пайғамбар экани ва Қуръони карим илоҳий китоб эканини рад этган.

Аёл Бухоро давлат университетини битирган қизини ҳам ушбу ишга жалб этган.

Маълум қилинишича, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материаллар тайёрлаш ва тарқатиш жиноятини содир этишда айбланган аёлга суд 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлаган. Жиноят ишига доир бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz