my5

Юнусободда божхоначилар гиёҳвандлик савдосини фош этишди

ЖАМИЯТ 14.02.2020, 20:08
533
Юнусободда божхоначилар гиёҳвандлик савдосини фош этишди

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилди. 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида тумандаги овқатланиш муассасаларидан бири ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

 Текширув давомида муассасадан фуқаро А.А.га тегишли бўлган 2 дона “кока-кола” идишининг устки қисми, электрон тарози, 2 дона шприц, 1 дона зар қоғозга ўралган жигарранг рангдаги ўтсимон модда ва 8 дона “амитрипцилин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг ён атрофи белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, уй атрофидаги темир панжаралар орасига уддабуронлик билан магнит ва скотч ёрдамида 2 грамм оғирликдаги “спайс” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланди.

 Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37