my5

Комил Алламжонов мажбурий обуна тугатилса, "Даракчи" ва "Суғдиёна"газеталари яшаб қолишини айтди (видео)

ЖАМИЯТ 14.02.2020, 20:39
865
Комил Алламжонов мажбурий обуна тугатилса, "Даракчи" ва "Суғдиёна"газеталари яшаб қолишини айтди (видео)

Аввал хабар берганимизек, Лазиз Ҳамидов муаллифлигидаги “Улар” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони Комил Алламжонов бўлди. Сал аввал ушбу интервьюда Алламжонов АОКАдан кетиш сабабини айтгани хабар қилинган эди. 

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов “Агар эртадан мамлакатда газеталарга мажбурий обуна бўлиш тўхтатилса, нима бўлади” деган саволга ҳам жавоб берди:

"Унда газета қолмайди, фақат Даракчи, Сўғдиёна, яна бир иккита бозорда ўз ўрнини топган газеталар қолмаса. Чунки Ўзбекистон Республикасида 98% газеталар шу пайтгача мажбурий обуна бўлиб келган. Нима учун мажбурий обуна бўлган? Чунки сўз эркинлиги бўлмагандан кейин, газеталар ҳам қизиқ бўлмайди, ундаги мақола, ундаги чиқаётган хабарлар фақатгина жаннатдан хабарлар бўлиб қолаверади, ва умуман одамларда қизиқиш уйғотмайди. Ҳар қанақа матбуот – бу жамиятни, одамларни турмуш тарзи, уларни қизиқишлари, безовта қилаётган муаммоларини кўтариб чиқадиган восита. Агарда шу восита ўз функциясини бажармас экан, унга бўлган қизиқиш автомат тарзда ўлади. 

Энди ўша пайтда давлат томонидан матбуотни бўғганга яраша мажбурий обуна орқали газеталарни иллюзия кўринишида, матбуот бор деган тушунчани ушлаб туриш учун қилинган механизм бу", – деди Алламжонов. 

Шунингдек, у ҳозир замон ўзгарганлигини, мажбурий обуна деярли кундан-кунга тўхтатилиб, мажбурий обуна ҳолатлари учраган жойлар, максимум даражада ёпилаётганини қайд этди. У эндиликда газеталар ҳам эркин бозор, эркин рақобат ҳаётига секин-секин қадам босаётганлигини, агарда улар шунга ўзларини мослаштиришмаса, алббатта ёпилиб кетишлари мумкинлигига эътибор қаратди.

"Шахсий фикрим: газета форматининг келажаги деярли йўқ деб ҳисоблайман. Нимага деганда ҳамма интернетга ўтиб кетаяпти, ҳамма ёқда планшет, гаджетлар. Балки ўзининг кичкинагина аудиторияси бўлар газета ўқишни... Ҳаёт рақамлаштирилаяпти, ҳаёт рақамли технологияларга мослашяпти... Бу дегани газета ёпилиб кетади эмас, газетанинг қоғозли форматлари анча қийин аҳволда қолиши мумкин...", – дея фикрини якунлаган жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37