АсосийJamiyat

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати дам олиш кунларида об-ҳаво қандай бўлиши бўйича маълумот берди. 

Бугун, 15 февралда нам ҳаво оқимининг таъсири мамлакатимизнинг катта қисмига тарқалади, республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб ўтади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

16 февралда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик тўхтайди. Фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради.  

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ  атрофида, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади

    Бошқа янгиликлар