my5

Яккабоғнинг келажаклари қандай шароитда улғайишмоқда? Юракни эзувчи манзараларга фотосаёҳат

ЖАМИЯТ 15.02.2020, 09:30
944
Яккабоғнинг келажаклари қандай шароитда улғайишмоқда? Юракни эзувчи манзараларга фотосаёҳат

Яккабоғ туманидаги депутатлар билан бирга мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятига назар ташладик., дея ёзди «Nasafnews».

Ўрганиш ишлари давомида тумандаги 16-мактабгача таълим ташкилоти умуман талабга жавоб бермаслиги аниқланди.


Келтирилишича, мазкур боғчанинг 7 гуруҳда 200 нафар тарбияланувчиси бор. Аммо хоналар зич, эски жиҳозлар билан фаолият олиб борилмоқда.

Энг ёмони иситиш тизими билан боғлиқ муаммо мана бир неча йилдирки муассаса ходимларини қийнаб келади.

Болаларга ажратилган кроватлар замон талабларига жавоб бермайди. Бундан ташқари кроватларнинг кўп қисми яроқсиз ҳолга келган.

Боғчанинг айрим қисмларида қурилиш қилиниб, охирига етказилмаган. Санитария-гигиеник талабларга риоя этилмаган.

Кўнгилни ҳира қилувчи бу ҳолатларга изоҳ сўраб боғча мудираси Нурия Қаюмовага  юзланганимизда у ҳали раҳбарлик лавозимига янги келганини айтди. Аммо нега бу каби эътиборсизликка йўл қўйганига изоҳ бермади.

Маълум қилинишича, мазкур мактабгача таълим ташкилоти  Яккабоғ туманининг Истиқлол маҳалласида жойлашган бўлиб, сўнгги йилларда боғчада деярли таъмирлаш ишлари олиб борилмаган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37