my5

Расул Кушербаев: “Очиқ судга журналистни киритмаган судьядан воз кечиш керак”

ЖАМИЯТ 15.02.2020, 12:21
1074
Расул Кушербаев: “Очиқ судга журналистни киритмаган судьядан воз кечиш керак”

Бугун Журналистларни қайта тайёрлаш маркази оммавий ахборот воситаларида коррупция мавзусини ёритиш масалалари бўйича давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбатида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллигининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Тим Торлоу, Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, ҳуқуқшунос журналист Карим Баҳриев ва республикамизнинг барча вилоятларининг коррупция мавзусида қалам тебратувчи журналистлари қатнашди.

Журналистлар томонидан коррупция мавзусини ёритиш бўйича улар дуч келаётган қийинчиликлар борасида сўз борди. Хусусан, журналистлар суд жараёнларида эркин қатнаша олмасликлари, баъзида қатнашсалар-да жараённи видео ёки овозли тарзда муҳрлашга йўл қўйилмаслиги бўйича эътироз билдирдилар.

photo_2020-02-15_11-10-38.jpg

 

ОАВ вакиллари Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевдан қачон суд жараёнларида журналистлар эркин қатнаша олади, деган саволни ўртага ташладилар.

Расул Кушербаев мазкур савол юзасидан қуйидаги фикрларини баён қилди.

“Очиқ судда агар унда махфий, тижорат, оилавий ва давлат сирлари бўлмаса шунга қарамасдан судья журналистнинг жараённи ёзиб олишидан чўчиса, бундай Судьядан воз кечиш керак. Мен бундай судьяларни ишдан бўшатилиши тарафдориман. Агар, суд жараёни бир неча кун давом этса, Судья ўша журналистдан суд якуний ҳукмни бермагунча ёзиб олинган маълумотларни эълон қилмасликни сўраши мумкин. Бироқ, суд ҳар бир жараённи журналист кузатуви ва иштирокида бўлишига қаршилик қилмаслиги керак.


 

photo_2020-02-15_11-10-35.jpg

Амалиётда биз эшитяпмизки, судья биринчи ва иккинчи кунларда бошқа позицияда туради ва якуний суд ишида унинг қарорлари ўзгариши мумкин. Яъни амалиётда кўринадики, кимгадир қандайдир босимлар бўлаётган бўлиши мумкин. Суд айрим ҳолда инобатга олган далиллар кейинги ҳолларда чиқариб юборилиши ҳам кузатиляпти. Бу камчиликларни чеклаш учун журналистларнинг суддаги иштирокни таъминлаш керак. Судьялар очиқ суд жараёнига журналистни киритмаса ва унга ёзиб олиш учун имконият бермаса, демак у ўз фаолиятини очиқ олиб боришдан қўрқади. Бундай судьялардан воз кечишимиз керак.

Шунчаки, судья хоҳламагани учун журналистнинг суддаги иштироки чекланмаслиги керак.

photo_2020-02-15_11-10-39.jpg

Баъзи, судьялар буни қабул қила олмаяпти. “Биз мустақилмиз, нима учун туман депутатига ахборот беришимиз керак?”, дейди айрим судьялар. Демак, фаолияти ҳақида кимгадир очиқ ахборот беришдан қўрққан судьяни қандайдир камчилиги бор. Агар судья тўла очиқ ва мустақил бўлмас экан, коррупция авж олаверади, очиқлик, шаффофлик бўлмайди.

Адолатли яхши судьяларимиз кўп. Аммо, бир-иккита адолатсиз судьялар жамоатчилик норозилиги учун етарли бўлмоқда. Чунки, судларда инсон тақдири ҳал бўлади”

Бу борада ҳуқуқшунос журналист Карим Баҳриев ҳам ўз таклифларини баён қилди. Баҳриев ҳам журналистларни суд жараёнини ёритишдан чеклашни тўғри эмаслигини айтмоқда.

photo_2020-02-15_11-10-48.jpg

“Бизнинг қонунчиликка кўра судга журналист материали таъсир ўтказмаслиги учун, суд қарори чиқармагунча, тергов кетаётган жараёнда журналист материалини эълон қилишга рухсат этилмайди. Аслида, бу нотўғри иш. Суд тўхтатилиши, орқага сурилиши ёки қолдирилиши мумкин. Лекин, халқ тергов жараёнида нима бўлаётганини билиши керак-ку! Журналистга тергов жараёнини ёритишга имкон бериш керак. Фақатгина журналист мақоласида кимнидир, ўғри ёки айбдорга чиқариб қўймаслиги лозим. Журналист кимнидир қайсидир жиноятда айбланмоқда, дейиши тўғри бўлади. Шу ўринда “у айбланмоқда”, дейиш учун ҳам жиноят кодексининг қайси моддасига таянилганини далил сифатида келтириши лозим бўлади. Мақоланинг судга таъсир этиши ўринсиз баҳона. Сабаби, судья эрталаб рафиқаси билан уришиб чиққан бўлса, ҳам бу уни суд жараёнида қарор чиқаришига таъсир этмаслиги керак. Ишга келишда машинасини уриб юборган бўлса ҳам жаҳл устида судда қарорни бошқача қабул қилиши тўғри эмас-ку. Шу ўринда журналист мақоласининг судга таьсир қилиши ва бу асосда судья нотўғри қарор қилиши мумкин деган важлар кулгили. Судья ўқиган мақола ёки кайфиятига қараб эмас, балки мавжуд қонунчиликлар асосида қарор чиқариши шарт. Шундай экан, ҳукмга таъсир қилади, деб журналист йўлини тўсиш тўғри эмас. ВВС, Евроньюс ва бошқа халқаро

оммавий ахборот воситаларини суд жараёнларининг боришини ёритаётганларини кўп кузатамиз. Мисол учун, кечагина импичмент бўйича журналистлар процедура тугашини кутиб ўтирганлари йўқ. Ўзбекистон журналистлари ҳам суд жараёнларини ёритишда, судьянинг якуний қарорини кутиб ёзмай ўтиришлари тўғри эмас”.

photo_2020-02-15_11-10-41.jpg

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшая облачность
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37