АсосийJamiyat

Танқид қилинган Шерободдаги мактаб назоратга олинди

'Танқид қилинган Шерободдаги мактаб назоратга олинди'ning rasmi

 Жорий йилнинг 14 февраль куни telegram  канали орқали Шеробод туманидаги мактабдаги муаммолар ёритилган мақолада келтирилиган масалалар Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан назоратга олинганлиги маълум қилинмоқда.

Мурожаат Шеробод тумани халқ таълими бўлими ходимлари томонидан ўрганилди. Туманидаги 19-сонли мактаб биноси 1974 йилда 624 ўринга мўлжаллаб қурилган. Ҳозирда мактабда 716 нафар ўқувчиларга 2 навбатда таълим бериб келинмоқда. 

Мактаб биноси 2017 йилда жорий таъмирланган бўлсада, ушбу ҳудуддаги ерларнинг мелеоратив ҳолати ёмон бўлганлиги сабабли мактаб биноси хозирги кунда капитал таъмирга мухтож ҳолатга келиб қолган.

2019 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мактабга 350 млн сўмлик 124 ўринли янги ўқув биноси қурилиши режалаштирилиб, бошланғич қурилиш ишлари бажарилган. Аммо ҳозирда мазкур қурилиш ишлари маблағ ажратилмаганлиги сабабли тўхтатиб қўйилган. 

Мактаб биносининг видеолавҳада кўрсатилган қисми мактабнинг орқа томонида жойлашган ва фойдаланишга яроқсиз бўлганлиги сабабли ёпиб қуйилган. Ҳозирда ушбу хонадан кўмирхона сифатида фойдаланиб келинмоқда. 

Ушбу билан Шеробод туманидаги 19-сонли мактаб биносини маҳаллий буюджет маблағлари ҳисобидан капитал таъмирлаш юзасидан таклиф киритилиши вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан назоратга орлинганлигини маълум қиламиз.

    Бошқа янгиликлар