13

Хитой коронавирусдан қанча зарар кўрди?

ДУНЁ 17.02.2020, 13:05
706
Хитой коронавирусдан қанча зарар кўрди?

Янги коронавируснинг тарқалиши туфайли дунёнинг иккинчи иқтисодий гиганти ҳисобланмиш — Хитой 2020 йилнинг биринчи чорагида 1 триллион юан (143,1 миллиард доллар) зарар кўрган. Бу мамлакат ЯИМининг бир фоизини ташкил этади, деб маълум қилди “Тайхэ“ таҳлилий марказининг илмий ходими Чжан Цзяжуй РИА новостига.

Унинг айтишича, офат туфайли айниқса, умумий овқатланиш муассасалари, туризм ва чакана савдо кўп зарар кўрган.

Ҳукумат эпидемиянинг иқтисодиётга таъсири қисқа муддатли экани ҳақида доимий равишда баёнот бериб келмоқда. Раҳбариятнинг таъкидлашича, касаллик бартараф қилингач, истеъмол эҳтиёжи ва бошқа иқтисодиётни ривожлантирувчи драйверлар қайта жонланади. Лекин, экспертнинг фикрича, коронавирус тарқалиши кўплаб корхоналарни хонавайрон қилиши мумкин.

Чжан Цзяжуйнинг таъкидлашича, ҳукумат касаллик тарқалишининг олдини олиш учун қатор жиддий чоралар кўрди. Масалан, Ухань ва Хубэй вилоятининг бошқа бир қатор шаҳарлари ёпилди, янги йил таътили узайтирилди, йирик тадбирлар бекор қилинди, жамоат транспортларида мамлакат бўйлаб сафарларни қисқартирди.

“Шунга қарамай, эпидемия Хитойнинг макро ва микроиқтисодиётига салбий таъсирини ўтказмоқда”, деди эксперт.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11