13

1 апрелдан рақобат муҳитини шакллантиришга ҳалал бераётган солиқ имтиёзлари бекор қилинади

ИҚТИСОДИЁТ 18.02.2020, 18:06
Теглар: солиқ, имтиёз
1018
1 апрелдан рақобат муҳитини шакллантиришга ҳалал бераётган солиқ имтиёзлари бекор қилинади

Қаерда рақобат бўлса, шу ерда ривожланиш бўлади. Агар бу жараёнда кимгадир имтиёз берилиб, бошқаларга берилмаса рақобат ва бозор иқтисодиёти ривожланиши қийин кечади. Шу муносабат билан 1 апрелдан иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантиришга халал бераётган имтиёзлар бекор қилинади.

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан, 2020 йилнинг 1 апрелидан иқтисодиётда нормал рақобат муҳити шаклланишига халал бераётган имтиёзлар бекор қилинади.

2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган Солиқ кодексида солиқ имтиёзларини назарда тутувчи меъёрлар 380 тани ташкил қилган. Янги таҳрирдаги кодекс қабул қилиниши жараёнида имтиёзлар инвентаризациядан ўтказилди. Натижада ўзини оқламаган меъёрлар бекор қилиниб, уларнинг сони 301 тага камайтирилди.

Бунда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган (таълим, тиббиёт, маданият, маиший хизмат) солиқ имтиёзлари сақлаб қолинди.

Шунингдек, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари учун Ўзбекистон Республикаси президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар муддати тугагунга қадар амал қилиши белгиланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° небольшая облачность
Валюта курси