13

Қашқадарёда кўкнори сотувчиси ушланди

ЖИНОЯТ 19.02.2020, 09:47
528
Қашқадарёда кўкнори сотувчиси ушланди

2020 йилнинг 15 февраль куни тахминан соат 11:00 ларда Қарши туманида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида 53 ёшли А.Е. ўзи ишлаётган жойлашган хусусий корхонанинг овқатланиш хонасида ҳамкасби 54 ёшли Б.Х.,га яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган соф оғирлиги 32 гр. кўкнори гиёҳвандлик воситасини 100.000 сўмга сотаётган вақтида жиноят устида ушланган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, шахсий тинтув вақтида А.Е.нинг ёнидан бир дона қора рангли полиэтилен пакетга солинган яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ҳолатдаги соф оғирлиги 94,2 грамм кўкнори гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Е.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11