13

Тошкентда халқаро террористик ташкилотлар тарафдордори ва аъзолари қўлга олинди

ЖИНОЯТ 19.02.2020, 10:53
710
Тошкентда халқаро террористик ташкилотлар тарафдордори ва аъзолари қўлга олинди

2020 йилнинг 19 февраль куни, Тошкент шахри худудида “Тавхид ва жиход катибаси” (ТЖК) халқаро террористик ташкилотига алоқадор бўлган бир гурух тарафдорлари ва аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, мазкур шахслар хозирда Сурияда халқаро террористик ташкилоти ТЖК сафида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1996 йилда Тошкент шахрида туғилган А.Шодибековнинг ғоявий таъсирига тушиб, унинг жиноий фаолиятига яқиндан қўмак бериш мақсадида моддий томондан ёрдам кўрсатиб, ТЖК таркибига бориб кўшилишни режалаштириб келганлар.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1552-моддаси 1-қисмига (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш) асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида пойтахт худудидаги 18 та манзилда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 21 нафар шахслар қўлга олинди.

Ушланган шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди. Хозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Маълумот тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан “Тавхид ва жиход катибаси” халқаро террористик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси худудида таъқиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Фуқаролар, айниқса ёшларни огохлантириб, бу каби қонун бузулишларига йўл қўймаслик мақсадида, ижтимоий тармоқларнинг шубхали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига тахдид солувчи материаллардан фойдаланмасликлари, сақламасликлари ва тарқатмасликларини сўрайди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11