АсосийJinoyat

Арнасойда эр турмуш ўртоғини калтаклаб ўлдирди

'Арнасойда эр турмуш ўртоғини калтаклаб ўлдирди'ning rasmi

Арнасой тумани  “Чўлқувар” ҚФЙ, У.Юсупов кўчасида яшовчи фуқаро Ж.Ғ. 2020 йил 13 февраль куни соат тахминан 22:30 ларда ўзининг хонадонида турмуш ўртоғи С.У. билан келиб чиққан оилавий жанжал оқибатида уни калтаклаб ўлдирди. 

Жанжал вақтида эр ўткир тиғли жисм билан аёлининг орқа мия энса қисмига 2 марта, чап қовурғасига 1 марта, орқа елка қўлтиқнинг пастки қисмига 2 марта, пастки умуртқасига яқин жойига 1 марта, ияк қисмига 1 марта, чап қўл ўрта бармоқнинг биринчи бўғинига 1 марта тан жароҳатлари етказган. С.У олган тан жароҳатлари туфайли туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Арнасой туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар