Маданий объектларга зарар етказаётган омиллар маълум бўлди

МАДАНИЯТ 19.02.2020, 17:50
Теглар: мерос, маданият
859
Маданий объектларга зарар етказаётган омиллар маълум бўлди

19 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

“Охири пайтда маданий меросга эътибор жуда катта. Маданий мерос мамалакатимиз ривожланиши учун ҳам, маданиятимиз ривожланиши учун ҳам муҳим ресурс ҳисобланади, – деди тадбирда сўзга чиққан Маданият вазири ўринбосари, Маданий мерос департаменти раҳбари Камола Оқилова ва маданий мерос объектларига зарар етиши, уларнинг йўқ бўлишига сабаб бўлаётган омилларни ҳам санаб ўтди. 

Биринчи сабаб бу маданий мерос объектларининг табиий эскириши ва бузилиши бўлиб, табиий экологик муҳитда юз бераётган ўзгаришлар маданий объектларга ўз таъсирини ўтказмоқда. Масалан, Орол денгизининг қуриши Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги маданий ёдгорликларга сезиларли таъсир ўтказмоқда.

Иккинчи, Маданий мерос соҳасида юритилган нотўғри давлат сиёсати ёки бундай сиёсатнинг мавжуд эмаслиги. 

Учинчи, Маҳаллий ҳокимиятлар томонидан маданий объектларни вайронага айланишига олиб келадиган нотўғри қарорларнинг қабул қилиниши. Уларни реконструкция қилиш ва ижарага бериш борасида йўл қўйилаётган хатоликлар. 

Тўртинчи, ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси руйхатига киритилган шаҳарларни муҳофаза қилиш бўйича конвенциясига амал қилмаслик кўплаб муаммоларнинг келиб чиқишида алоҳида ўрин эгаллайди. ЮНЕСКОга юртимизнинг 4 та шаҳри киритилган бўлиб, бу Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз. Бу рўйхатга киритилдими конвецияга амал қилиниши шарт. Шаҳрисабз тажрибаси биз учун яхшигина сабоқ бўлди. Шаҳрисабз бўйича икки йил муддат берилган. Олдимизда иккита йўл бор: шаҳардаги объектларни якка тартибда ташкилот рўйхатига киритиш ёки Шаҳрисабзни регенерация қилиб, уни рўйхатда сақлаб қолиш. Албатта, бунинг учун катта маблағ талаб этилади. Биз ҳукумат билан бу масалада келишув олиб боряпмиз. 

Бешинчидан, тарихий аҳамиятга эга, лекин ночор аҳволга келиб қолган бинолар атрофида шаҳар марказидаги янги майдонларни қўлга киритиш мақсадида, фаол тижорат қурилиш ишларини олиб борилиши ва бунинг натижасида шаҳарларнинг тарихий қиёфасига зарар етказиш.

Олтинчи, замонавий қурилиш материалларини қўлланилиши натижасида асл қиёфасини сақлаб қолган биноларнинг камайиб кетаётгани, – деди вазир ўринбосари. – Биз учун катта муаммо ҳозир реставрация. Жаҳон тажрибасини ўрганиб, реставрация муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз.Вазирлик қошида Маданий мерос миллий институтини тикламоқчимиз. Унинг таркибида ҳам ЮНЕСКО билан ишлайдиган бўлим очамиз. Бизга ҳозир реставратор-рассом, реставратор-конструктор, реставратор-архитекор, реставратор-инженерлар керак. Биз катта авлоднинг тажрибасини ўрганган ҳолда янги авлод мутахассисларини тайёрлашимиз лозим, – деди Камола Ортиқова. 

Шунингдек, маданий мерос объектларида ўтказилаётган йирик томоша ва тадбирлар, уларга тайёргарлик кўриш ва саҳна безаклари маданий мерос ҳолатига салбий таъсир қилишини Маданият вазири ўринбосари алоҳида таъкидлади ва вазирлик келгусида бу масалада ўз позициясида қатъий бўлишини билдирди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° небольшой проливной дождь
Валюта курси