АсосийDunyo

Коронавирус Эронда икки кишини бир кунда ўлдирди

'Коронавирус Эронда икки кишини бир кунда ўлдирди'ning rasmi

Эроннинг Қума шаҳрида икки киши Ухань коронавируси касаллигидан вафот этди, дея хабар бермоқда таржимон.уз ИРНА таяниб.

Маълумотлар Эрон соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси Али Ризо Ваҳобзодадан олинган. Аввалроқ, 19-феврал куни Эронда икки кишида коронавирус аниқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 31 декабрь куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисмидаги Хубей вилояти Ухан шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар беришган эди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар. Бу 2019-nCоV вируси эди. ЖССТ эпидемияни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий CОVID-2019 деб ном берди.

    Бошқа янгиликлар