13

WBO янгиланган рейтингида Шоҳжаҳон Эргашев юқорилади

СПОРТ 20.02.2020, 16:15
829
WBO янгиланган рейтингида Шоҳжаҳон Эргашев юқорилади

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) феврал ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) эса бу сафар ўтган ойдаги рейтингидан бир поғона юқорилаган ҳолда, 12-ўринга жойлашган. Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда WBA рейтингида ҳам, IBF рейтингида ҳам бир хил — олтинчи ўринда бормоқда.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолган ҳолда 9-ўринни банд этган. Айни вақтда Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи,WBC рейтингида эса еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўта енгил (-50,8 кг, 112 фут) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Олимжон Назаров (21-5, 12 КО) ҳам ўтган ойдаги кўрсаткичини сақлаб, 9-ўринга жойлашган. Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров август ойида филиппинлик Иван Сорианони (20-3-1, 10 КО) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, WBO Oriental (минтақавий) чемпионлик камари соҳиби бўлган ва шу орқали рейтингдан жой олганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11