Янгийўлда микроавтобус ёниб кетди (Видео)

ЖАМИЯТ 21.02.2020, 14:43
Теглар: Видео
931
Янгийўлда микроавтобус ёниб кетди (Видео)

Жорий йилнинг 19 феврал куни соат 03:00 ларда Янгийўл шаҳар, Самарқанд кўчасида жойлашган автошоҳбекатда ҳайдовчи Ф.М. ўзига тегишли бўлган “Истана” русумли микроавтобусда йўловчиларсиз ўз навбатини кутиб турган вақтида, транспорт воситасининг двигатель қисмидан ёнғин чиққан. 

Ҳайдовчи транспорт воситасидан тушиб, ФВВ ЁХБга хабар берган. Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига етиб келишган ва ёнғин бартараф этилган. Бироқ, транспорт воситасининг барча қисмлари ёнишга улгурган.  Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳурматли ҳайдовчилар бошқарувингиздаги транспорт воситаси техник созлигини ўз муддатида назоратдан ўтказишингизни ва носоз транспорт воситаларини бошқармаслигингизни сўраб қоламиз.

Шарҳлар

Вазир бир бемор вирусни 52 кишига, яна бири 46 кишига юқтирганини маълум қилди (Видео)

06.04.2020, 15:56

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг қайд этишича, бир бемор вируснинг 52 кишига, яна бири 46 кишига юқишига сабабчи бўлган. Бу ҳақда у«Ўзбекистон 24» каналида маълумот...
Самарқандда карантинга қарамай, ярим тунда “Хот–дог, ейман”, деб қарияни калтаклаган йигит видеокамерага тушиб қолди (Видео)

06.04.2020, 15:01

Карантин даври бўлишига қарамай, ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, бемақсад кўчага чиқаётганлар ҳам орамизда талайгина. Самарқанд шаҳрида яшовчи 32 ёшли йигит тун ярмида...
Наманганда ЙПХ ходимларига бўйсунмай қочган ҳайдовчи қўлга олиниб, чора кўрилди (Видео)

04.04.2020, 14:12

Наманган шаҳрида ҳам махсус стикер ёки ваколатга эга бўлмай, ўзбошимчалик билан карантин қоидаларини бузган ҳайдовчилар учраб турибди.Рейд давомида “Nexia” русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимлари талабига...
Самарқандда юк машинасини таксига айлантирган ҳайдовчи ушланди (Видео)

03.04.2020, 16:01

Хабарингиз бор, республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, вилоятлар ўртасидаги қатнов, хусусан, одам ташиш ҳайдовчиларга тақиқланган, аммо айрим уддабурон ҳайдовчилар бунинг ҳам йўлини топишибди. Самарқандда Тошкентдан...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° небольшой проливной дождь
Валюта курси