Ўзбек боксчилари яна бир халқаро турнирда биринчи бўлишди

СПОРТ 21.02.2020, 17:46
Теглар: бокс, турнир
654
Ўзбек боксчилари яна бир халқаро турнирда биринчи бўлишди

Беларуснинг Гомель шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида СССР мутлақ чемпиони А.Юков соврини учун халқаро турнир якунига етди. Мусобақада мезбон Беларусдан ташқари Россия, Қозоғистон, Украина ва Ўзбекистон терма жамоалари боксчилари иштирок этишди. 

Қувонарлиси, бугун якунига етган мусобақада Ҳамид Тангрибергенов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда "Оламспорт" сайти хабар берди

Терма жамоамиз боксчилари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Беларусь ва Россия терма жамоаларига насиб этди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин: 

-52 кг: Файзулло Худойбердиев

-75 кг: Нурислом Исмоилов

-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

+91 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш: 

-69 кг: Сирожиддин Хожиакметов

-75 кг: Логин Петров

Бронза:

-64 кг: Умид Қадамбоев

Катта мураббий: Ҳамид Тангрибергенов

Мураббийлар: Ботиржон Маҳмудов, Ҳамид Жиянбаев

Шерзод Аҳмедов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб борди ва мусобақанинг энг яхши ҳаками номига сазовор бўлди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° небольшой проливной дождь
Валюта курси