Путиннинг дастхати Москвадаги аукционда 340 минг рублга сотилди

ДУНЁ 21.02.2020, 17:59
Теглар: Путин, дастхат
410
Путиннинг дастхати Москвадаги аукционда 340 минг рублга сотилди

Россия президенти Владимир Путиннинг америкашунос Валентин Зоринга йўллаган шахсий дастхати Москвадаги ким ошди савдосида 340 минг рублга сотилди, дея Соф.уз хабар беради "12-стул аукцион уйи" матбуот хизмати манбасига таяниб.

Бундан ташқари аукционда, “Тахтлар ўйини” ("Игра престолов") романининг муаллифи ёзувчи Жорж Мартиннинг рус нашрида қолдирган китоби 15 минг рубльга, Сергей Шнуров имзолаган "Группировка Ленинград" бейсболкаси 4200 рублга сотилган. 

Шунингдек, Aстрид Линдгрен, космонавтлар Юрий Гагарин, Валентина Терешкова ва бошқаларнинг имзолари ўз харидорларини топди.

Таниқли режиссёр ва сценарий муаллифи Aндрей Тарковский номи билан боғлиқ лотлар энг оммабоп бўлган. Жумладан, унинг "Зеркало" фильми устида ишлаётганда ёзган ёзувлари 160 дан 650 минг рубльгача бўлган нархларда аукцион болғасининг остида сотилди.

Тарковский билан актёрлар Aлександр Кайдановский ва Aнатолий Солоницинлар биргаликда "Сталкер" фильмидаги съёмка жараёнидан тасвирланган тўпламлари, яъни плёнканинг негативи ва асл фотосуратлари бошланғич нархдан икки баравар қиммат 120 минг рублга сотилди. 

Грузиялик рассом A. Рижинашвилининг Aндрей Тарковский ва Сергей Паражанов томонидан 1981 йилда имзоланган каталоги 195 минг рублга сотилди, - деб қўшиб қўйди аукцион уйи.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° переменная облачность
Валюта курси