my5

Самаркандлик эркак фарзандини кўрсатмагани сабаб хотини ва қайнотасини пичоқлади. Бола етим қолди

ЖИНОЯТ 21.02.2020, 18:21
1663
Самаркандлик эркак фарзандини кўрсатмагани сабаб хотини ва қайнотасини пичоқлади. Бола етим қолди

Каттақўрғонда қасддан одам ўлдирганлик ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Аниқланишича, кеча, 20 февраль куни Каттақўрғон туманида яшовчи К.Ҳ. ўзаро оилавий келишмовчилик туфайли Каттақўрғон шаҳрида жойлашган отасининг уйида яшаб келаётган турмуш ўртоғи Б.М.нинг олдига маст ҳолатда бориб, ўғлини кўрсатмаганлиги сабабли ўзаро жанжаллашган. 

Жанжал давомида К.Ҳ. ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғи Б.М.ни кўкрак, елка ва қорин соҳаларига жароҳат етказган. Шу пайт жанжал овозини эшитиб, уларни ажратиш учун келган қайнотаси И.М.ни ҳам пичоқ билан кўкрак, қорин ва елка соҳаларига жароҳат етказган пайтида И.М.нинг қўшнилари воқеа жойига келганларини кўриб, ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан воқеа жойидан қочиб кетган. 

Б.М. ва И.М. шифохонага олиб борилиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилганлигига қарамасдан Б.М. олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган. 

Прокуратура ходимлари ва тергов-тезкор гуруҳ томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, қонга ўхшаш доғлари билан ифлосланган пичоқ ва жанжал вақтида уларни эгнида бўлган кийимлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар олинган. 

Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан шу куни ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, К.Ҳ. ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда яқин қариндошларига хабар берилган. 

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° небольшая облачность
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84