13

Адлия ҳокимият вакилининг қонуний талабини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб қўйди

ЖАМИЯТ 21.02.2020, 22:26
471
Адлия ҳокимият вакилининг қонуний талабини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб қўйди

Ҳокимият вакили бу - давлатнинг бирон-бир ҳокимият органининг номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга  бўлган шахс.

Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш маъмурий жавобгарликка яъни, фуқароларга 111 500 сўмдан 223 000 сўмгача, мансабдор шахсларга 223 000 сўмдан 446 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

Ушбу ҳуқуқбузарликни такрор содир этганлик, фуқароларга 223 000 сўмдан 669 000 сўмгача, мансабдор шахсларга 669 000 сўмдан  1 115 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° дымка
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62