13

Коронавирус Хитой қамоқхоналарига ҳам кириб борди

ДУНЁ 22.02.2020, 10:48
863
Коронавирус Хитой қамоқхоналарига ҳам кириб борди

Шаньдун вилоятида жойлашган “Жэньчэн“ қамоқхонасида вирус тарқалиши оқибатида бир йўла 200 нафар маҳбус ва хавфсизлик хизматининг 7 нафар ходими касалга чалингани аниқланган.

Турмадаги 2077 нафар маҳбус текширувдан ўтказилган ва уларнинг 200 нафарида вирус аниқланган. Айни пайтда улар алоҳида хонага олиниб, даволанмоқда.

Ҳукумат тарқатган хабарга кўра, февраль ойи ўрталарида қамоқхонанинг хавфсизлик хизмати ходимларидан бири қаттиқ йўтала бошлаган. Эртаси куни текширувдан ўтказилиб, унинг короновирус юқтиргани тасдиқланган. Шундан кейин турма раҳбарияти вирус тарқалиб кетишининг олдини олиш учун зудлик билан керакли чораларни кўрган. Аммо кеч бўлган эди. Рўй берган ҳодиса туфайли вилоят Адлия бошқармаси раҳбари Цзе Вэйцзюнь ўз вазифасидан озод этилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшая облачность
Валюта курси