Кеча, 21 февраль куни интернетда “Махсус фильм: Бош прокуратурадаги даҳшатли қийноқлар (+18)” номли мақола ва фильм эълон қилинди.
Унда Бош прокуратура томонидан 2017 йилда “Бекобод металлургия комбинати” (Узметкомбинат) АЖга оид жиноят иши тергови жиноят-процессуал қонунчилигига зид равишда ўтказилганлиги, терговда иштирок этганлар асоссиз қамоққа олиниб, уларга ва яқинларига Бош прокуратура терговчилари томонидан жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилиб, қийноққа солинганликлари ёритилган.
Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, махсус кўрсатувда айтилган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура томонидан текшириш ҳаракатлари бошланди.
Текшириш натижасига кўра, эълон қилинган мақола ва фильм бўйича барча томонларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади