Бу ерда ҳозиргача вирус юқтириб олганлар сони 433 кишига етди, дея ёзди ЎзА.
Коронавирус мамлакатнинг Тэгу шаҳри ва Кёнсан-Пукто вилоятида айниқса тез тарқалмоқда, деб маълум қилди Корея республикаси бош вазири Чон Се Гюн.
“Тэгу шаҳри ва Кёнсан-Пукто вилоятида сўнгги пайтлари коронавирусдан касалланганлар сони тез ортмоқда, шу боис бу жойлар “юқумли касалликлардан назорат қилинадиган алоҳида ҳудуд“, деб эълон қилинади ва офатни бартараф қилиш учун кескин чоралар кўрилади“, — деди Чон Се Гюн коронавирусга қарши кураш бўйича марказий штабнинг кенгайтирилган мажлисида.