13

2020-2024 йилларда юртимизда 23 та спорт мактаби қурилади

СПОРТ 23.02.2020, 15:27
648
2020-2024 йилларда юртимизда 23 та спорт мактаби қурилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан юртимизда спорт-таълим муассасаларидан фойдаланиш даражасини ва улар фаолияти самарадорлигини яна-да ошириш, болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этишни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг беш муҳим ташаббусида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт, Иқтисодиёт ва саноат ҳамда Молия вазирликлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифига биноан 2020-2024-йилларда босқичма-босқич қуриладиган спорт иншоотларида 23 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда етарли спорт иншоотларига эга яна 68 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг филиалларини ташкил этилади.

Рейтинг тизими асосида баҳолаш тартиби спорт-таълим муассасаларининг фаолияти даражаси ва сифатини ошириш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини аниқлаш, спорт-таълим муассасаларида спорт разрядлари ва унвонларига эга бўлган спортчилар сонини коʼпайтиришга, иқтидорли спортчиларни танлаш, тайёрлаш, саралаш ишларини ташкил этиш, спорт-таълим муассасаларида фаолият юритаётган тренерлар, методистлар, шифокорларнинг салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Рейтинг натижалари эса ҳар йили оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади.

Қолаверса, 2020 йилда ташкил этилиши режалаштирилаётган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини сақлаш ҳаражатлари маҳаллий бюджетларга ажратилган маблагʼлар доирасида амалга оширилиб, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида назарда тутилиши белгилаб қўйилган.

Қарорга мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги зиммасига янгидан ташкил этиладиган болалар ва оʼсмирлар спорт мактаблари уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ҳамда уларнинг филиалларини юқори малакали бошқарув кадрлари ва тренерлар билан таъминлаш чораларини кўриш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 апрелгача болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг намунавий штатлар меъёрларини қайта кўриб чиқиш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11