АсосийDunyo

Эрон ва Туркия чегарасида содир бўлган зилзилада 7 киши ҳалок бўлди

'Эрон ва Туркия чегарасида содир бўлган зилзилада 7 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Туркияда Эроннинг чегарадош ҳудудида зилзила рўй берди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу маълум қилди деб ёзмоқда «ТАСС»

Зилзиланинг кучи 5,7 магнитудали бўлиб, 23 февраль, якшанба куни Эрон шимоли-ғарбида қайд этилди. Унинг эпимаркази Табриз шаҳридан 141 километр ғарбда жойлашган.

«Эрондаги зилзила туфайли Ван вилоятида 7 нафар турк фуқароси ҳалок бўлди. Улардан тўрт нафари болалар эди. Яна 5 киши тан жароҳати олди ва касалхонага ётқизилди», — деди Сойлу Haber Turk телеканали эфирида.

Бошқа янгиликлар