my5
all

Ҳукумат таркибида ўзгариш: Жамшид Қўчқоров ва Ботир Хўжаев лавозимидан олинди, шунингдек...

СИЁСАТ 25.02.2020, 09:44
1647
Ҳукумат таркибида ўзгариш: Жамшид Қўчқоров ва Ботир Хўжаев лавозимидан олинди, шунингдек...

Кеча, 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Унда ҳукумат таркибида кадрлар алмашинуви амалга оширилган. Хусусан:

* Жамшид Қўчқоров Молия вазири лавозимидан олинган ҳамда эндиликда у Ботир Хўжаев ўрнида Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимида фаолият юритади. Шу билан бирга бош вазир ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолган. 

*  Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Тимур Ишметов Молия вазири лавозимига тайинланди.

* Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимида ишлаб келаётган Ботир Хўжаев эндиликда Бош вазирнинг саноат ва кооперация масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазиринг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Илҳом Неъматов вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. Унинг ўрнига биринчи ўринбосар лавозимига Фарҳод Арзиев муносиб кўрилган.

“darakchi.uz” манбасининг хабар беришича, Арипов бошчилигида бўлиб ўтган мазкур йиғилишда шу каби бошқа яна бир нечта кадрлар алмашинуви амалга оширилган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° небольшая облачность
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81