Бухорода “Ёшлар ва кино” ойлиги давом этмоқда

МАДАНИЯТ 25.02.2020, 09:57
669
Бухорода  “Ёшлар ва кино” ойлиги давом этмоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 10 февралидан 10 мартига қадар республикамиз бўйлаб "Ёшлар ва кино” ўзбек миллий фильмлари намойиши ўтказилмоқда. 

Ана шундай тадбирлар Бухоро вилоятида ҳам давом этмоқда. Вилоят “Ёшлар маркази” биносида ўтказилган тадбирда  “Ўзбеккино” Миллий агентлиги вакиллари,  эл ардоғидаги санъат  дарғалари, ўқувчи ва талабалар иштирок этишди. Унда сўз чиққан Ўзбекистон халқ артистлари Шафоат Раҳматуллаева, Убайдулла Омон, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Йўлдош Генжаев ва бошқалар юртимизда ёшлар учун яратилаётган имконят ва шарт-шароитлар, миллий кинематография тизимидаги ўзгаришлар, тарихимиз ва буюк аждодларимиз ҳаётини акс эттирувчи фильмларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти хусусида сўз юритишди. 

-Бугун юртимизда ёш авлоднинг камолоти учун жуда катта эътибор қаратиляпти, - деди Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева. - Бу энг аввало, сиз ёшларга бўлган ишонч демакдир.  Ўзининг тарихини, буюк аждодлари ким эканини англаб етган, уларга муносиб ворис бўлишга интилган ёшлар ўз юртини, Ватанини юксакларга олиб чиқади. 

-Бундай учрашувларнинг юқори савияда ўтишида вилоят ҳокимлиги, “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Бухоро вилояти кенгаши бизга яқиндан ёрдам бераётир, - дейди “Ўзбеккино” Миллий агентлиги вилоят филиали раҳбари, Россия, Қозоғистон ва Тожикистон кинематографлар уюшмалари аъзоси Алижон Чориев. – Ҳар куни ёшларимизга ўзбек киноусталари томонидан суратга олинган  янги фильмлар намойиш қилинмоқда. Қувонарлиси, бу фильмлар ёшларимиз томонидан катта  эътибор ва қизиқиш билан кутиб олинмоқда. 

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шундан сўнг, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган, тарихий мавзудаги “Элпарвар” бадиий фильми томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° переменная облачность
Валюта курси