Шу йил 19 февраль куни Косонсой туманида яшовчи фуқаро Наманган вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилди, дея хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Унда келтирилишича, фуқаро Наманган шаҳрида яшовчи таниши билан тадбиркорлик қилиш учун ер майдони қидириб Тўрақўрғон туманига борган вақтида А. Исмли шахс ўзини туман Кадастр бўлимида ишлашини айтиб, уни фермер хўжалик рахбари “Р” исмли шахс билан таништиради. Фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонидан 80 сотихини 25.000 АҚШ долларига сотишларини, кадастр хужжатларини тайёрлаш учун 4.000 АҚШ доллари кетишини айтиб, 80 сотих ер майдони учун жаъми 29.000 АҚШ доллари сўрашганини билдириб, ушбу шахсларнинг ҳаракатлари қонунийлигини текшириб беришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, шу куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида А. ва Р. исмли шахслар фуқаро ва унинг шеригидан 16.500 АҚШ долларини пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан олган вақтларида ушланиб, ҳолислар иштирокида 16.500 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Туракургон туман ИИБ ТБ томонидан 2020 йил 24 феврал куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 25,211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.