Хоразмда 33 яшар қиз 70 ёшли отасини темир билан уриб ўлдирди

ЖАМИЯТ 26.02.2020, 20:12
2530
Хоразмда 33 яшар қиз 70 ёшли отасини темир билан уриб ўлдирди

Хоразмда аёл киши қотилликка қўл урди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Аниқланишича, кеча, 25 февраль куни соат 18:50 ларда Хоразм вилояти Янгибозор тумани Юқорибошқир маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёл Ю.К. ўгай отаси, 1949 йилда туғилган Ю.С. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Ғазабга минган аёл отасини темир жисм билан бош қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган. Маълум бўлишича, аёл руҳий хаста бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Ю.К.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қузғатилган. У процессуал тартибда ушланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° небольшой проливной дождь
Валюта курси