АсосийJamiyat

Хабаровск шаҳрида вафот этган ҳамюртларимизнинг жасадлари чартер рейси билан ватанимизга юборилди

'Хабаровск шаҳрида вафот этган ҳамюртларимизнинг жасадлари чартер рейси билан ватанимизга юборилди'ning rasmi

Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 19 февраль куни Комсомолск-на-Амуре шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Н.Х. қурилаётган обектнинг томидан тушиб кетиши оқибатида вафот этган...

26 февраль куни консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинганидан сўнг Н.Х.нинг ва Хабаровск шаҳрида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган бошқа ҳамюртимиз С.Ф.нинг жасадлари “Хабаровск-Тошкент” тўғридан-тўғри чартер рейси билан ватанга юборилди.
Бош консулхона Хабаровск ўлкасидаги ўзбек диаспораси фаолларига ташкилий масалаларни ҳал этишда ва ҳамюртларимизнинг жасадларини юборишда кўрсатган беғараз ёрдами учун миннатдорчилик изҳор этди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, Россиянинг Узоқшарқий федерал округи ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини  эслатиб ўтди: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.

    Бошқа янгиликлар