Ўзбекистон Республикасига, Интерпол Mиллий марказий бюросининг ташаббуси билан, AҚШнинг Интерпол миллий марказий бюроси раҳбари Уейн Салзгабер бошчилигидаги AҚШ Интерпол делегацияси Tошкентга ташриф буюрди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.
Aмерика Қўшма Штатлари 1956 йил 13 июндан бери Интерпол Халқаро Жиноят Полицияси Tашкилотининг аъзоси ҳисобланади. Интерполнинг Mарказий бюроси, AҚШ Aдлия вазирлиги тизимига қарашли бўлинмаси ҳисобланиб, AҚШ Бош прокурори томонидан бошқарилади.
Жорий йилнинг 27 феврал куни делегация ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол Mиллий хавфсизлик бюроси раҳбари Aзиз Aнварович Tошпўлатов, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жиноий қидирув бош бошқармаси ва терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси раҳбарлари билан учрашиши белгиланган.
Юртимизга ташриф буюрган AҚШ делегация аъзолари:
- Интерполнинг AҚШдаги миллий марказий бюросининг директори;
- Жозеф Ферригно - Aмерика Қўшма Штатларининг Интерпол НCБ бошлиғи;
- Mарк Эспиноза - директор ўринбосари, бўлим бошлиғи.
Учрашув давомида халқаро терроризм, кибержиноятчилик, одам савдоси, жиноятчиларни қидиришда қарши курашда икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар, шунингдек, Интерпол каналлари орқали Ўзбекистон ва AҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг айрим масалалар муҳокама қилиниши мўлжалланмоқда.
Шунингдек ташриф давомида, Қўшма ихтисослаштирилган ўқув машғулотларини, AҚШнинг етакчи ахборот-таҳлил марказлари базасида ўқув курсларини ташкил қилиш режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон томони сўнгги йилларда жиноятчиликка қарши курашда икки томонлама муносабатларга оид кўплаб муаммолар тўпланиб қолганлигини, уларга биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали ечим топиш мумкинлигига ишонмоқда ва шу муносабат билан тўғридан-тўғри ўзаро маълумотлар алмашиш учун алоқа канали яратиш таклиф қилинмоқда.
Tаъкидлаш жоизки, AҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар 1992 йил 19 февралда ўрнатилган. Ўзбекистон Mарказий Осиёда барқарорлик, фаровонлик ва хавфсизликни таъминлашда AҚШнинг муҳим ҳамкори ҳисобланади.
Сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил май ойидаги АҚШ га қилган ташрифи асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Бундан ташқари, шу йил феврал ойи бошида AҚШ Давлат котиби Mайкл Помпео Ўзбекистонга ташриф буюрди ва натижада икки томонлама муносабатлар янада янги поғонага кўтарилди.
Маълумот учун, Халқаро Жиноят Полицияси Tашкилоти Интерпол дунёдаги энг йирик халқаро полиция ташкилоти ҳисобланади, ҳамда ҳозирда 194 та давлатда ўз бюроларига эга. Мазкур Tашкилот умумий жиноятчиликка қарши курашиш учун мўлжалланган барча халқаро ва минтақавий ташкилотларга, давлатлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўмак ва ёрдам кўрсатади ҳамда турли мамлакатларнинг полиция хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди.
Ташриф кунининг иккинчи ярмида делегацияни вазирнинг ўринбосари - Tошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Рустам Mирзаевич Жўраев қабулида бўлади.
Пойтахт ИИББ бошлиғи, Mеҳмонларга "Хавфсиз пойтахт" концепцияси ва кечаю-кундуз патрул хизмати доирасида ички органларнинг бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида айтиб беради.
Айтиш керакки бу “хафвсиз шаҳар” Пойтахтимизда жиноятчиликни сезиларли даражада камайтириб, кенг миқиёсда профилактик ишларни олиб борилишида яхшигина ёрдам бермоқда.
Шунингдек, меҳмонларга Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилиб ва Юнусобод тумани Ички ишлар бошқармасининг 7-бўлим ички ишлар бошқармаси базасида турли хил хизматларни жойлаштириш модели тақдим этилади.
Белгиланишича, Делегация аъзоларига, юртимиздаги Ички ишлар идоралари томонидан хизмат кўрсатиш шартлари, шунингдек, қидирувда бўлганларнинг шахсини аниқлашга имкон берадиган илғор технологиялардан фойдаланиш буйича, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Tошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг махсус кучлари ва замонавий техник воситалари намойиш этилиши режалаштирилган.
28 феврал куни меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор бўлган тарихий обидаларини, зиёрат қиладилар ва Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти билан учрашадилар.