my5

Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси: қайси қонунлар кўриб чиқилади?

СИЁСАТ 28.02.2020, 09:50
Теглар: сенат, ялпи мажлис
557
Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси: қайси қонунлар кўриб чиқилади?

Бугун, 28 февраль куни соат 10:00да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди.

Ялпи мажлисда Сенат аъзолари томонидан қуйидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши кутилмоқда:

  • “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”
  • “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”
  • “Метрология тўғрисида”
  • “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”
  • “Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”
  • “Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”
  • “Суд ишларини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
  • “Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конфренцияси Уставини (Гаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”.

Сенаторлар Президентнинг “Жамиятда ижтимоий-маданий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини қўллаб-қувватлашни давом эттириш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини тасдиқлаш ҳақидаги масалани ҳам кўриб чиқади.

Бу гал кимлар ахборот беради?

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ички ишлар вазирининг 2019 йилда ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисида;

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси эса ташқи ишлар вазирининг 2019 йилда вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти ҳақида ахборот беради.

Парламент сўровлари...

Ялпи мажлис иштирокчилари Вазирлар Маҳкамасига тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни аниқлаш масалалари юзасидан парламент сўрови юбориш масаласини кўриб чиқади.

Давлат божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ва Тошкент вилоятидаги чегара божхона постлари фаолиятини ўрганиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижаларини муҳокама қилади.

Бугун, шунингдек:

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакили сайланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81