АсосийJamiyat

Эронда коронавирус қурбонлари сони 26 кишига етди.Теҳронда жума намози бекор қилинди

'Эронда коронавирус қурбонлари сони 26 кишига етди.Теҳронда жума намози бекор қилинди'ning rasmi

Эронда 27 феврал кунига қадар коронавирусдан вафот этганлар сони 26 нафарга этди. Ҳозирда вирусни юқтириб олганларнинг умумий сони 245 кишини ташкил қилмоқда ва уларнинг орасида бир қанча юқори лавозимли амалдорлар ҳам бор.

Вирусга чалинганлар орасида аёллар ва оила масалалари бўйича вице-президент Масумеҳ Эбтекар ва Эрон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ираж Харирчи ҳам бор. Эбтекарнинг ҳолати у қадар ёмон эмас ва у касалхонага ётқизилмаган, деб ёзади "Таржимон.уз"

«Сўнгги 24 соат ичида яна 106 кишида вирус борлиги тасдиқланди. Эпидемиядан ҳалок бўлганларнинг сони 26 нафарга етди», деб айтди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Киануш Жаҳанпур. У эронликларни зарурат бўлмаганда мамлакат бўйлаб саёҳатларни амалга оширмасликка чақирди.

Вируснинг тарқалиши сабаб Эроннинг бир неча шаҳарларида, шу жумладан Теҳронда жума намози бекор қилинди.

IRNA давлат ахборот агентлиги хабарларига кўра, Хитой фуқароларининг Эронга кириши таъқиқлаб қўйилган. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги 20 мингга яқин коронавирусни текшириш жиҳозлари ва бошқа материаллар жума куни Хитойдан Эронга олиб келинишини маълум қилди.

 

    Бошқа янгиликлар